Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:39

Британия Афғонистонни ривожлантириш мақсадларига 750 миллион фунтгача ажратади


Британия бош вазирининг махсус вакили Гарет Бейли Афғонистонга оид баёнот билан бу мамлакат бўйича Тошкентда ўтган халқаро конференция чоғида чиқиш қилди.
Британия бош вазирининг махсус вакили Гарет Бейли Афғонистонга оид баёнот билан бу мамлакат бўйича Тошкентда ўтган халқаро конференция чоғида чиқиш қилди.

2020 йилгача бўлган муддатда Афғонистонни ривожлантириш мақсадида 750 миллион фунт стерлинггача бўлган маблағни молиявий ёрдам кўринишида тақдим этади.

Бу ҳақда Афғонистон бўйича Тошкентда ўтган халқаро конференция чоғида Британия бош вазирининг махсус вакили Гарет Бейли баёнот берди.

"Буюк Британия Афғонистондаги зиддият ечим топишининг қатъий тарафдоридир. Биз 2020 йилгача бўлган муддатда Афғонистонни ривожлантириш мақсадида 750 миллион фунт стерлинггача бўлган маблағни молиявий ёрдам кўринишида тақдим этиш мажбуриятини олдик. Биз, шунингдек, Афғонистоннинг миллий мудофаа ва хавфсизлик кучларига қўлламоқдамиз", - деган Гарет Бейли

Британия расмийси мазкур қарорнинг бошқа тафсилотларига тўхталмади.

27 март куни бўлиб ўтган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясида 20 дан ошиқ давлат делегациялари иштирок этди.

XS
SM
MD
LG