Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2021, Тошкент вақти: 14:27

Лавров: Шарқий Ғутанинг 90 фоизи ҳукумат назоратига ўтди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров матбуот анжуманида. 2018, 29 март.

Сурия ва Россия қўшинлари шарқий Ғутадан исёнчиларни деярли бутунлай сиқиб чиқарди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билдирди.

29 март куни Москвада ўтказиглан матбуот анжуманида Лавров:

- Ҳозирда жангариларнинг аксарияти эвакуация қилинган, - деди.

Лавров шарқий Ғутанинг 90 фоизи эндиликда ҳукумат бошқарувида эканлигини қўшимча қилди.

Шарқий Ғутадан исёнчиларнинг сиқиб чиқарилгани Сурия ва Россия Ҳалабни озод этганидан кейин эришган энг катта муаваффақиятдир. Аммо февраль ойида бошланган амалиёт Сурия урушининг энг қонли саҳифаларидан бири бўлди.

БМТ ҳамда инсон ҳуқуқлари гуруҳлари маълумларига кўра, Шарқий Ғутадаги амалиёт туфайли 1 600 дан ошиқ оддий фуқаро ҳалок бўлди, минглаб одам очликка йўлиқди ва бошпанасиз қолди.

Ғарб давлатлари оддий фуқаролар умрини сақлаб қолиш учун бир неча марта ўқ отишни тўхтатишга чорлади, аммо бу уринишлар самара бермади.

Мустақил кузатувчилар Сурия кучлари Шарқий Ғутанинг 90 фоизини қайта қўлга олганини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG