Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:00

Францияда дунёдаги энг катта тропик иссиқхона қурилади


Франция шимолидаги шаҳарчалардан бирида дунёдаги энг йирик ва ўзига хос тропик иссиқхона қуриш режалаштирилган.

«Тропикана» номи берилган иссиқхона улкан гумбаз остида бўлади. Гумбаз пластикдан тайёрланади ва иссиқхонани ташқи дунёдан ажратиб туради.

Иссиқхонанинг умумий майдони 23 минг метр квадратдан ошиқ бўлади. Унинг ичи турли-туман жониворлар ва яшил ўсимликларга бой бўлади. Сайёҳлар иссиқхона ичида махсус йўлаклар орқали сайр қилиши мумкин бўлади. Иссиқхонада, шунингдек, ресторан ва меҳмонхона ҳам бўлади.

Бундан ташқари, иссиқхона ичида олимлар илмий тадқиқотлар ўтказади.

Лойиҳа муаллифларига кўра, «Ушбу ноёб иншоотда турли хил ҳайвонлар ва ўсимликлар, капалаклар, экзотик гуллар, чиройли қушлар, шаршаралар, аквариум ҳавзалари, балиқлар, тошбақалар, кайманлар ва бошқа жонзотлар бўлади».

Иссиқхона қишда ҳаво совуқ бўладиган шимолий Францияда жойлашгани учун унга ташриф қилувчилар сони кўп бўлишини кутиш мумкин.

Қурилиш ишлари 2019 йил бошланади. Лойиҳани 2021 йилда якунлаш режалаштирилган.

Иссиқхонани қуришни режалаштираётган Coldefy & Associates ширкати иншоотга йилига ярим миллион одам келишини тахмин қилмоқда.

XS
SM
MD
LG