Линклар

Шошилинч хабар
17 январ 2021, Тошкент вақти: 23:28

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро. Икки давлат чегарачилари ўзаро келишиб олди


Воқеа содир бўлган жой.

Қирғизистон ва Тожикистон Чегара хизматлари расмийлари можаро юз берган чегара участкасини қўриқлаш тартиби тўғрисида келишиб олдилар. Бу ҳақда ҚР Давлат Чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими маълум қилди.

Айтилишича, 2018 йилнинг 3 апрель куни можаро бартараф этилганидан сўнг, Қирғизистоннинг Боткен вилоят, Боткен тумани Уч-Добо ва Тожикистоннинг Исфара тумани Хўжа Аъло қишлоқлари аҳолиси ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарачиларининг вакиллари иштирокида зудлик билан учрашув ўтказилди, улар давлат чегарасининг мазкур участкасини қўриқлаш тартиби юзасидан келишиб олишди. ДЧХ Баткен вилоятида жойлашган чегара бўлинмаларини кучайтирилган хизмат вариантига келтирди.

ДЧХ бундан аввал баёнот бериб, Уч-Добо қишлоғида истиқомат қилувчи аҳоли вакилининг тўсиқ девор ўрнатишга уриниши сабаб бўлганини билдирган эди. Қишлоқ ҳудуди давлат чегарасининг келишилмаган участкаси бўлиб, бу ерда ҳар қандай хўжалик фаолиятини юритиш тақиқланади.

Қирғизистон фуқароси бўлмиш аёл тақиқларни инкор қилган, бу ўз навбатида Исфара туманидаги Хўжа Аъло қишлоғида истиқомат қилувчи Тожикистон фуқороларининг эътирозларига сабаб бўлган. Даҳанаки жанжал ҳар икки томондан 50га яқин киши иштирок этган жанжалга айланиб кетди, икки мамлакат фуқаролари бир бирларига қарата тошлар улоқтиришди.

Чегара хизматининг таъкидлашича, айни дамда чегарадаги вазият назоратга олинган.

XS
SM
MD
LG