Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 00:15

Туркия, Россия ва Эрон раҳбарлари Анқарада Суриядаги вазиятни муҳокама қилади


Эрдўғон, Путин ва Руҳоний Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрь ойида Сочи шаҳрида учрашган эди.

Эрон, Туркия ҳамда Россия президентлари Сурия келажагини муҳокама қилиш учун 4 апрель куни Анақарада учрашади. Бу охирги олти ой ичида Ражаб Тоййип Эрдўғон, Владимир Путин ва Ҳасан Руҳоний ўтказадиган учинчи учрашувдир.

Сурияда етти йилдан бери тинчимаётган урушда Эрон, Туркия ва Россия "де-эскалация зоналарини яратиш учун" ҳамкорлик қилиб келади. Москва ва Теҳрон президент Башар Асадни дастаклаб келади. Расмий Анқара эса, Асадга қарши исёнчиларни қўллаб келади.

Шу кунгача уч етакчи Олмаотада ҳам Сурия масаласига бағишланган музокаралар ўтказган. 3 апрель куни Путин билан учрашган Эрдўғон икки давлат Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича ҳамкорлик қилишда давом этишини билдирди.

Эрдўғон, Путин ва Руҳоний Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун ўтган йилнинг ноябрь ойида Сочи шаҳрида учрашган эди.

XS
SM
MD
LG