Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:37

Москвадаги савдо марказига ўт кетди, 1 киши нобуд бўлди


Иллюстрация. Суратнинг "Персей для детей" савдо марказида чиққан ёнғинга алоқаси йўқ.
Иллюстрация. Суратнинг "Персей для детей" савдо марказида чиққан ёнғинга алоқаси йўқ.

Москвадаги "Персей для детей" савдо марказида чиққан ёнғинда бир киши нобуд бўлди. Қурбоннинг ёши ва жинси тўғрисида маълумот бермаган ТАСС ахборот агентлигига кўра, у бинодан эвакуация қилинганидан сўнг Тез ёрдам машинасида жон берган.

Россия ахборот агентликлари ёнғиндан бир неча киши жабларганини хабар қилди.

Савдо марказида чиққан ёнғинга “ўта мураккаб ёнғин” мақоми берилган. Интерфаксга кўра, бинода бўлган 300 киши ташқарига чиқарилган. Ёнғин савдо марказининг омборидан бошлангани айтилди.

25 март куни Кемероводаги савдо марказида содир бўлган ёнғинда 64 киши ҳалок бўлган, уларнинг 41 нафари болалар эди.

XS
SM
MD
LG