Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:07

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти Скрипаллар ишини кўриб чиқа бошлади


Нидерландия. Журналистлар Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти биноси олдида турибди. 2018, 4 апрелью
Нидерландия. Журналистлар Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти биноси олдида турибди. 2018, 4 апрелью

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (Organization for the Prohibition of Chemical Weapons, OPCW) ёпиқ эшиклар ортида Англияда заҳарланган собиқ рус жосуси ишини кўриб чиқмоқда.

Ташкилот мажлиси Россия ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Россия Разведка бош бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия Скрипаль 4 март куни Англиянинг Солсбери шаҳрида заҳарланган эди. Бунинг ортидан бир қатор Европа Иттифоқи давлати рус дипломатларини бадарға қилди.

Британиянинг Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотидаги делегацияси Москванинг ушбу масала бўйича қўшма британ-рус тергов ўтказиш ташаббусини рад этган эди.

Британия Владимир Путин ҳукуматини Скрипалларни Совет Иттифоқида ўтган асрнинг 80-йилларида ишлаб чиқилган «Новичок» деб аталувчи, асабни фалаж қилувчи газ билан заҳарланганликда айбламоқда. Россия эса бу айбловни рад этиб келади.

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти Скрипалларни заҳарлашда қўлланилган моддани лабораторияларга анализ учун ёборган ва уларнинг натижасини кутмоқда.

3 апрель куни Россия президенти Владимир Путин ташкилот йиғини Москва ва ғарб давлатлари ўртасида келиб чиққан дипломатик инқирозни ҳал этишга кўмаклашишига умид қилишини билдирган эди.

Скрипаллар заҳарланиши ортидан Британия, АҚШ ҳамда йигирмадан ортиқ бошқа давлат ва НАТО 150 дан ошиқ рус дипломатини бадарға қилди. Россия ҳам бунга жавобан ушбу давлатлар дипломатларини ўз ҳудудидан чиқариб юборди.

XS
SM
MD
LG