Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2021, Тошкент вақти: 11:33

Роскомнадзор Telegram мессенжерини блоклашни сўраб судга даъво аризаси киритди.


"Интерфакс" агентлигига кўра, судга Россия Федерал хавфсизлик хизмати сўровига биноан мурожаат қилинган.

Чоршанба куни Роскомнадзор томонидан Telegram мессенжери раҳбариятига берилган муҳлат якунига етди. Ташкилот мессенжердан фойдаланувчилар хабарларини дешифровка қиладиган калитларни ФСБга беришни талаб қилган.

Куни кеча ФСБ раҳбари Александр Бортников ўтган йили Россияда амалга оширилган ва олди олинган барча террористик ҳуружларни уюштиришда мессенжерлардан фойдаланилгани ҳақда баёнот берган эди.

Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзолари Роскомнадзорни Telegram мессенжерини блоклашдан воз кечишга, ФСБни фойдаланувчиларнинг ёзишмаларини ўқишнинг бошқа қонуний усулларидан фойдаланишга чақирди.

XS
SM
MD
LG