Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 06:48

Пучдемон Испанияни Каталония мустақиллиги бўйича музокараларни тиклашга чорлади


Каталониянинг 6 апрель куни гаров эвазига озод этилган собиқ етакчиси Карлес Пучдемон Испания расмийларини ҳудуд мустақиллиги бўйича музокараларни қайта тиклашга чорлади.

7 апрель куни Пучдемон Германия судининг уни Мадридга экстрадиция қилмаслик қарори Испаниядаги сиёсий можарони тугатиш учун «диалог лозимлигини» кўрсатишини таъкидлади.

Берлинда журналистлар билан суҳбатлашган сиёсатчи, шунингдек, Испания билан ўзаро ҳурматга асосланган музокаралар олиб борилиши лозимлигини айтди.

Испания 2017 йилнинг октябрида рухсат берилмаган референдум ўтказиш Пучдемонга исён кўтариш ва давлат маблағларини суиистеъмол қилиш айбловларини қўйган.

Референдумда сайловчилар Каталония мустақиллигини қўллаб овоз берди, аммо Испания Конституциявий суди бунинг ортидан мухторият парламенти қабул олган декларацияни ноқонуний деб топди.

5 апрель куни Германия суди Пучдемонни исён кўтариш айбловлари бўйича Испанияга экстрадиция қилишдан бош тортди, аммо давлат мулкини суиистеъмол қилиш айбловлари бўйича экстрация қилиши мумкинлигини билдирди. Суд қарор чиқаргунича сиёсатчи Германия ҳудудини тарк этмайди.

XS
SM
MD
LG