Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2021, Тошкент вақти: 13:01

Самарқандда қуролли “сохта капитан” ушланди


Иллюстратив сурат

Самарқандда милиция кийимини кийган қуролли “сохта капитан” қўлга олинди.

“Дарё” нашрининг Самарқанд вилоят ИИБга таяниб ёйинлаган хабарига кўра, асли Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи Абдулатиф Расулов 31 март куни Самарқанд шаҳридаги “Янги юлдуз” тунги клубида қўлга олинган.

Ушланган пайти Расулов эгнида ички ишлар органларининг махсус ҳарбий-дала кийими, ёнида “Макаров” тўппончасига ўхшаш қурол, 1,5 миллион сўм пул бўлган.

Ҳозирда воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу воқеадан 10 кун аввал Самарқандда милиция формасидаги “сохта майор” ушланган эди.

XS
SM
MD
LG