Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2021, Тошкент вақти: 08:54

Трамп Сурияга қарши ракета ҳужуми эҳтимолидан Россияни огоҳлантирди


Дональд Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Россияни Вашингтон Сурияда ҳаво ҳужумларини амалга ошириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Президент 11 апрель куни Twitterда Сурия ҳукумати ва унинг яқин ҳамкори Россияни тайёр туришга чақирди.

Ўз твитида Трамп Россияни Сурия президенти Башар Асад ҳукуматини қўллаб келаётгани учун кескин танқид қилди. Хусусан, президент Москвани ўз халқини ўлдириб, бундан роҳатланувчи “ҳайвонни” дастаклашда айблади.

“Россия, тайёрлан, чунки улар (ракеталар) – яхши, янги ва ақллилари учиб боради”, деб ёзган Трамп ўз битикларини бундай давом эттирган: “Одамларни газ билан ўлдирадиган ва шундан маза қиладиган ҳайвон билан ҳамкорлик қилиб бўлмайди”.

Трамп ўтган ҳафтада Сурия армияси тинч аҳолига қарши кимёвий қурол қўллангани ҳақидаги иддаолар пайдо бўлиши ортидан ушбу мамлакатга ҳарбий куч ишлатиш билан таҳдид қилган эди. Россия эса бундай амалиёт “оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги” ҳақида огоҳлантирди.

Дамашқ яқинидаги исёнчилар назорат қилиб турган Дума шаҳарчасида 7 апрель куни амалга оширилган кимёвий ҳужумда камида 40 киши қурбон бўлгани айтилмоқда.

Трампнинг бунга жавобан ҳарбий чора кўрилиши ҳақидаги баёнотлари ортидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон Асад кучларини эмас, “террорчиларни” мўлжалга олиши кераклигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG