Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2021, Тошкент вақти: 14:18

Ўзбекистон Марказий Банки 2018 йилда янги купюра чиқаришни режалаштирмоқда


Ўзбекистон Марказий Банки

Spot.uz сайтининг Ўзбекистон Марказий банкига таяниб хабар беришича, банк янги купюра чиқаришни режалаштираётганини тасдиқлаган.

Янги купюрани чиқариш Марказий банкнинг 2018 йил режасига киритилган.

Шу йилнинг январь ойи бошида Марказий банк майда купюраларни босқичма-босқич тангаларга алмаштириш ва йирикроқ номиналдаги банкноталар чиқаришни жорий йил режалари қаторида санаб ўтганди.

Март ойи ўрталарида Сенат 50, 100, 500 сўм номиналдаги янги намунадаги тангалар, шунингдек, 200 сўмлик янги тангани чиқариш таклифини маъқуллаган.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов Spot.uz саволларига жавоб бераркан, 2018 йил ичида йирикроқ номиналдаги банкнотани муомалага чиқариш режалаштирилаётганлиги маълум қилган.

Банкноталар намуналари ва уларнинг дизайнлари Олий Мажлис Сенати Кенгаши билан мувофиқликда Марказий банк томонидан тасдиқланиши лозим.

XS
SM
MD
LG