Линклар

Шошилинч хабар
23 июл 2018, Тошкент вақти: 07:14

Ўз боласини ўлдирган андижонлик аёл ҳаётига доир янги тафсилотлар ошкор этилди


Ҳали 3 ёш етмаган фарзанди Фирдавсбекни ўлдиришда айбланиб, тергов қилинаётган Саидахон Тилаволдиева ҳаётига доир янги тафсилотлар маълум бўлди (“XXI аср”, 12 апрель). С.Тилаволдиева Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшаган. Мактабда ўқиб юрган йиллари ўғирликда айбланган. Турмушга чиқиб, эндиликда марҳум Фирдавсбек дунёга келганидан кейин моддий қийинчилик сабаб эри билан кўп жанжаллашган. Жанжаллардан бирида ҳали икки ойлик бўлган Фирдавсбекни ёстиқ билан босиб ўлдиришга уринган. Аммо яқинлари чақалоқни қутқариб қолган. Кейин аниқланишича, у норасида фарзандини ўлдириб, қотилликни эри ва қайнонасига тўнкамоқчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 2 апрель куни Қўқон шаҳри Туркистон кўчаси четидаги арча дарахти тагидан 3 ёшли Фирдавсбекнинг жасади топилган. С.Тилаволдиева фарзандини қаерда қолдиришни билмай, ўлдиришга мажбур бўлганини айтган: “Болани ташлагани Тошкентдан қайтиб келдим. Учкўприкка ташлагани келсам, опа йўқ экан. Кейин уни машинада Андижонга юбормоқчи бўлдим, аммо бола унамади. Кейин буни қайга олиб бораман, ишлашим керак, менга жой йўқ, буни қаерда қолдираман, деб ўйладим ва болани ўлдиришга мажбур бўлдим... Ўлдирганимдан кейин бағримга босиб ўтирдим, кечирим сўрадим”, деган С.Тилаволдиева ҳуқуқ тартибот идораларига.

XS
SM
MD
LG