Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2021, Тошкент вақти: 14:29

Помпео Эрон келишувидан воз кечиш тарафдори эмаслигини билдирди


Майк Помпео

АҚШ собиқ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг ўрнига номзоди президент Дональд Трамп томонидан кўрсатилган Майк Помпео Эрон билан эришилган келишувдан Вашингтонни чиқариш учун курашиши ҳақидаги миш-мишлар асоссиз эканлиги тўғрисида баёнот берди.

Помпео АҚШ ҳамкорлари билан биргаликда келишувни кучайтириш ва “яхшилаш” устида ишлашини айтди.

Ўтган ойда президент Трамп Эрон билан эришилган келишув тарафдори бўлган Тиллерсонни давлат котиби лавозимидан четлатиб, унинг ўрнига Помпеони тайинлашини эълон қилганидан кейин, АҚШ келишувдан чиқиши ҳақида хавотирлар урчиди, чунки Помпео Конгресс аъзоси ўлароқ келишувни кескин танқид қилган эди.

Аммо 12 апрель куни Помпео Тиллерсон ишини давом эттиришини ва Европадаги ҳамкорлар билан келишувни кучайтириш ва яхшилаш устида ишлашини билдирди.

Сенат ташқи алоқалар қўмитаси олдида сўзлаган Помпео:

- Келишувни яхшилашни истайман. Мақсадим шу. Уни яхшилашнинг иложи бўлмаса, яхшироқ натижа ва яхшироқ келишувга эришиш учун ҳамкорларимиз билан биргаликда қўлимиздан келганини қилишни президентга тавсия қиламан, - деди.

Кейинги ойда президент Трамп Эронга қарши санкцияларни бекор қилишда давом этиш-этмаслик бўйича бир қарорга келиши керак.

XS
SM
MD
LG