Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:55

Туркия Сурияга "аниқ нишонли" зарбалар берилганини олқишлади


Туркия Ташқи ишлар вазирлиги халқаро коалициянинг Сурияга зарбаларини "асосли қадам" деб атади.

Анқара Сурия режими Дума шаҳрида кимё қуроли қўллаганига жавобан Дамашқ режимига қарши "аниқ нишонли" зарбалар берилганини олқишлашини билдирди.

Шанбага ўтар кечаси АҚШ етакчилигидаги коалиция Суриянинг Дамашқ ва Хомс шаҳарларидаги объектларини нишонга олди.

Бу зарбалар Дамашқ ҳукумати тинч аҳолига нисбатан кимё қуроли қўллаганига жавоб сифатида амалга оширилди.

Дамашқ Думада кимё қуроли қўлламаганини билдирган.

XS
SM
MD
LG