Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:13

Трамп Сурияга зарбалар ҳақида: “Вазифа бажарилди!”


АҚШ президенти Доналд Трамп Сурияга зарбалар кутилганидан-да мукаммал бўлганини таъкидлади.

14 апрел куни ўзининг “Twitter”даги аккаунтида Трамп ўтган тунда Сурияга мукаммал зарбалар амалга оширилганини таъкидлаб, Франция ва Бирлашган Қироллик ҳарбий кучларига миннатдорилик билдирган ва ”вазифа бажарилди!”, дея изоҳ қолдирган.

Шанбага ўтар кечаси АҚШ, Буюк Британия ва Франция Суриядаги кимёвий қуроллар маскани деб гумон қилинган бир неча ҳукумат нуқталарини бомбардимон қилди.

Мазкур ҳужум ўтган ҳафта Суриянинг Дума шаҳрида амалга оширилган ва кимёвий дея даъво қилинган ҳужумга жавоб бўлди.

XS
SM
MD
LG