Линклар

Шошилинч хабар
23 июл 2018, Тошкент вақти: 07:16

Уч ойда юз мингдан ортиқ одам иш билан таъминлангани айтилди


Ўзбекистондаги корхоналардан бири.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2018 йилнинг 1 –чорагида юз мингдан ортиқроқ одамни иш билан таъминлагани айтилмоқда.

ЎзАнинг билдиришича, вазирликнинг туман, шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган 54 мингга яқин фуқаро доимий иш билан таъминланган, 63 мингга яқини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган.

Хабарда уч мингдан ортиқ ишсиз фуқаро тикувчилик, тўқувчилик, электрик, пайвандчилик, компьютер техникаси оператори ва бошқа шу каби меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича касбга ўқитилгани ҳам таъкидланган.

XS
SM
MD
LG