Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:10

Адлия вазирлиги мулозими қанча иш ҳақи олиши маълум бўлди


Маҳаллий нашрлар Адлия вазирлиги вазирлик марказий аппаратидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилаётгани ҳақда ёзди.

Хабарда вазирликка ишга олинадиган мутахассисга тўлаланадиган иш ҳақи тўғрисида қуйидаги маълумотлар берилган:

- ойлик иш ҳақи – 4 млн. сўмдан 8 млн. сўмгача (мукофот пули ва моддий ёрдамлардан ташқари. Кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати қўшимчалар бериб борилади;
- 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида);
- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш.

Ўзбекистонда туман ва вилоят ҳокимлари, вазирлар, Бош вазир, Президент қанча иш ҳақи олишига доир маълумотлар ошкор қилинмайди.

XS
SM
MD
LG