Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:11

Қашқадарёда газ баллони портлаб, икки аёл ҳалок бўлди


Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 14 апрель соат 01.00ларда Обод МФЙ Гулзор кўчаси рақамсиз уйда яшаган, 1982 й.т. Ф.Каримова уйи хаммомида электр чироғини ёққан вақтида шу ерда бўлган 50 литр хажмли газ балонидан сизиб чиқиб хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Натижада хаммом олдида жойлашган ўтинхонанинг ички қисми ёниб зарар кўрган ва ёнғинни ўчириш вақтида Ф. Каримова ҳамда бирга яшаган онаси, нафақахўр, 1953 й.т. М. Турдиеваларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган,

Суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG