Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 05:16

Оқ уй: Суриядан қўшинларимизни иложи борича тезроқ олиб чиқамиз


Дамашқ узра осмонда АҚШнинг муайян нишонларга отган ракетаси. 2018. 14 апрель.

АҚШнинг Суриядаги миссияси ўзгармаган, аммо президент Дональд Трамп АҚШ қўшинлари иложи борича тезроқ ватанига қайтишини хоҳлайди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс билдирди.

- [Ислом давлати экстремистик гуруҳини] тор-мор қилиб, унинг қайта тикланишига йўл бермайдиган муҳит яратиш ниятимиз қатъий, - деди Сандерс, - Қолаверса, ҳудуддаги ҳамкорларимиз у ерда тинчлик ўрнатиш учун ўз зиммасига кўпроқ ҳарбий ва молиявий мажбурият олишини кутамиз.

Аввалроқ АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли АҚШ ўз қўшинларини Суриядан ҳозир олиб чиқиб кетмаслигини, АҚШнинг у ердаги миссияси “ҳали тугамаганини” айтган эди.

Хейли АҚШ ўз олдига қўйган мақсадлар Сурияда кимёвий қуроллар ишлатилишига йўл қўймаслик, “Ислом давлати” жангариларини йўқ қилиш ҳамда Эрон фаолиятини кузатишдан иборат эканлигини айтди.

Оқ уй билдирувидан бир неча соат аввал Франция президенти Эмманюэль Макрон Трампни Сурияда узоқ муддатга қолишга кўндирганини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG