Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:33

Араб лигаси Эронни қоралаб, Суриядаги кимёвий ҳужумни тергов қилишга чорлади


Араб давлатлари лигаси мажлиси
Араб давлатлари лигаси мажлиси

Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Араб давлатлари лигаси саммитида иштирок этган давлатлар Сурияда кимёвий қурол ёрдамида оддий аҳолига ҳужум қилингани ҳақидаги хабарлар бўйича халқаро тергов ўтказишга чақирди.

Саммитдан бир кун олдин АҚШ ҳамда унинг ҳамкорлари Франция ва Британия ўтган ҳафтада ўнлаб одам умрига зомин бўлган кимёвий ҳужумга жавобан Суриянинг кимёвий қурол билан объектларини ҳаводан бомбардимон қилган эди.

Саммит ўз якунига етганидан кейин эълон қилинган қўшма билдирувда “Кимёвий қуролдан фойдалангани исботланган ҳар қандай тарафга қарши халқаро қонунлар қўлланилишини кафолатлаш учун халқаро мустақил тергов ўтказилишини талаб қиламиз”, дейилади.

Лига аъзолари, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Эронга қарши санкциялар кўламини кенгайтиришга чорлади ва Эронни Сурия ва Ямандан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга ундади.

XS
SM
MD
LG