Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:19

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ишдан олинди


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ишдан олинди.

Бу ҳақда «Xabar.uz» сайти ўз манбасига таяниб, мазкур масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтаётган пайтда хабар қилди.

Сайт қўмита раисининг ўринбосари Ўткир Ҳасанбоев ҳам ишдан олингани эҳтимоли катта эканлиги, бундай тахмин қилишга қўмита расмий сайтида бу лавозим вакант сифатида қайд этилгани асос бўла олишини ёзди.

Расмий агентликлар Дин ишлари бўйича қўмита раислигига Жасур Акромов, Музаффар Комилов ва Нурман Абдулхасанлар Қўмита раиси ўринбосари этиб тайинланганини хабар қилди.

XS
SM
MD
LG