Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:59

Трамп "лойиқ деб топилиши биланоқ" Россияга нисбатан янги санкциялар қўллашини айтди


АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга нисбатан ҳеч ким у каби қатъиятли бўлмаганини таъкидлади ва "шунга лойиқ деб топилиши биланоқ" Москвага нисбатан янги жазо чораларини қўллашини айтди.

18 апрелда Япония бош вазири Шинзо Абе билан Флоридада ўтказилган қўшма матбуот анжуманда Трамп эҳтимолий санкциялар тафсилотига тўхталмади.

"Улар шунга лойиқ топилиши биланоқ санкциялар бўлади," деди у.

16 апрелда АҚШ президенти Россияга нисбатан янги иқтисодий санкциялар жорий этиш муддатини ортга суриш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

6 апрелда АҚШ россиялик қатор тадбиркорлар ва компанияларга янги санкциялар жорий этиши ортидан рус рубли кескин қулаган эди.

9 апрелда Россия жамғарма биржаси котировкаси пасайиши натижасида эликка яқин энг бадавлат россиялик олигархлар бойлиги 12 миллиард долларга камайгани қайд этилди.

XS
SM
MD
LG