Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:24

Олий Мажлис депутати: Ота-оналарга қийинчилик туғдираётгани сабаб ўқиш учун контракт пулини камайтириш керак


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдурашид Абдуқодиров олий таълим муассасаларидаги контракт пулини камайтиришни таклиф қилмоқда (“Оила ва жамият”, 18 апрель). Депутатга кўра, ҳар йили юзлаб ёшлар контракт пулини тўлолмагани сабаб талабалар сафидан четлаштирилади, яна минглаб оилалар шартнома тўловини тўлашда қийинчиликларга дуч келмоқда. Шу боис таътил ойларида стипендия тўламаслик ва бошқа ўзгартиришлар ҳисобига шартнома пулини камайтириш лозим, деб ҳисобламоқда депутат. Қайд этилишича, шу йўл билан шартнома пулини 1,6 миллион сўмдан 4,5 миллион сўмгача кескин камайтириш имкони мавжуд. Айни пайтда Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига қабул квотасининг 30 фоизини давлат гранти ташкил қилади. Квотанинг қолган 70 фоизи шартномага тўғри келади.

XS
SM
MD
LG