Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:06

Фарғона вилоятида чигит экиш ишларида сохтагарчиликлар аниқланди


Фарғона вилоятида чигит экиш ишларининг бориши тўғрисидаги ҳисоботларда воқеликни бузиб кўрсатиш ва қўшиб ёзиш ҳолатлари фош этилди (“Ҳуқуқ”, 19 апрель). Бу ҳақда Бош прокуратура вакили Шавкат Раҳимов маълум қилган. Масалан, 425 гектар ер майдонига чигит экилгани тўғрисида ёлғон ҳисобот берилган. Шунингдек, вилоятдаги 1721 гектар майдонда минерал ўғит билан 2-озиқлантириш ўтказилмагани аниқланган. 2434 гектар ер майдони эса қолоқ дея баҳоланиб, мазкур ерларни қолоқликдан чиқариш белгиланган. Вилоятда пахта ва бошоқли дон етиштиришга дахлдор бошқа қонун бузилиши ҳолатлари ҳам қайд этилган. Аниқланган ҳолатлар бўйича маъмурий ва жиноий ишлар қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG