Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 19:44

БМТ бош котиби: "Совуқ уруш қайтди"


Антонио Гутерреш.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Хавфсизлик Кенгаши ўз фаолияти давомида Суриядаги можарога ҳозирча ечим топиш имконига эга эмаслигини тан олди. У "Совуқ уруш қайтди", - деди Швециянинг жамоатчилик SVT телекомпаниясига берган интервьюсида.

Бироқ, БМТ бош котиби бу галги қарама-қаршиликларни XX асрдаги ҳудди шу каби жараёнлардан фарқ қилишини айтиб ўтди. Ўшанда АҚШ ва Совет Иттифоқи ўртасида жиддий можаро бор эди. Энди эса бир нечта иштирокчиларнинг манфаатлари ҳақида гап бормоқда, деди Гутерриш.

Унинг сўзларига қараганда, Яқин Шарқ минтақасида АҚШ ва Россиядан ташқари Туркия, Эрон ва Саудия Арабистони каби мамлакатлар фаол ҳаракат қилмоқда. Бироқ, аввалгидан фарқли равишда, эндиликда йирик ўйинчилар мажоронинг барча иштирокчиларини назорат қила олмаяпти, деди Гутерриш.

Суриянинг ўзида бир нечта армия ҳаракат қилмоқда, бутун дунёдан келган қўшинлар иштирок этмоқда, турли манфаатлар тўқнашмоқда, суннийлар ва шиалар ўртасида ҳам можаро кузатилмоқда, шунингдек, минтақанинг бошқа қисмида бошқа қарама-қаршиликлар мавжуд. Бундай вазиятда мавжуд муаммоларни БМТ сирли равишда бартараф этишига ишониш бефойда, дейди Гуттериш.

Шу сабабли унинг фикрича, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги дунёдаги вазиятни изга солиш мақсадида Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш зарурияти пайдо бўлди. Жумладан, БМТ ХК аъзолари босим ўтказиш инструменти сифатида кўп ҳолларда вето ҳуқуқидан фойдаланмоқда, дейди Гутерриш.

14 апрель куни Сурия ҳукумат кучлари Дума шаҳрига эҳтимолий кимёвий қурол ишлатганига жавоб тариқасида АҚШ, Буюк Британия ва Франция Сурия объектларига зарба берди. Москва ва Дамашқ кимёвий ҳужум бўлмаганини айтиб келади. БМТ Хавфсизлик Кенгаши Суриядаги кимёвий ҳужум борасида ён беришга эриша олмади ва резолюция қабул қила олмади. Кейинроқ Хавфсизлик Кенгаши Сурияга ҳужум борасида Россия томонидан тақдим қилинган резолюция лойиҳасини ҳам рад қилди.

XS
SM
MD
LG