Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 03:47

Фарғоналик аёл “шармандали иш”га қўл урган қизи жонига қасд қилди


Фарғона туманида яшовчи 37 ёшли Фарида Отахонова жаҳл устида қизи Парвинанинг жонига қасд қилди (“Даракчи”, 26 апрель). Тергов жараёнида маълум бўлишича, Фарида Отахонова 1997 йилда узоқ қариндошига турмушга чиққан ва 1999 йилда қизи Парвина дунёга келган. Қизи 40 кунлик бўлганида оилавий келишмовчилик сабаб эри билан ажрашган. Шу тариқа қизи Парвинани ота уйида тарбиялаган. Ф.Отахонованинг судда айтишича, 2017 йилдан қизининг юриш-туришидан ўзгаришлар рўй берган. Алоҳида яшайман деб уйдан чиқиб кетган. Бу орада Ф.Отахонова қизи Парвина “шармандли иш” қилиб юрганидан хабар топган. Қизини уйга чақириб, инсофга чақирмоқчи бўлган, аммо қизи сенсираб қўпол муомала қилгач, жаҳл устида тикув қайчисини унинг кўкрагига санчган. Қиз жароҳат оқибатида воқеа жойида вафот этган. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси Муроджон Мирзажоновга кўра, хотин-қизлар қўмитаси ва маҳалла фуқаролар йиғини тақдим этган кафиллик хати инобатга олиниб, судланувчи Ф.Отахонова 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноят кодексининг 72-моддасига кўра чиқарилган ҳукм шартли ҳисобланиб, аёлга 3 йил синов муддати белгиланди.

XS
SM
MD
LG