Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 11:42

ABBA гуруҳи 35 йиллик узилишдан сўнг икки қўшиқ чиқарди


Швециянинг афсонавий ABBA квартети 35 йиллик узилишдан сўнг икки қўшиғини чиқарди.

Бу ҳақда гуруҳ Instagram саҳифасида эълон қилди.

Улардан бири "I Still Have Faith In You" деб номланган.

Янги қўшиқлар гуруҳнинг дунё бўйлаб ўтказажак концертларига тайёргарлик жараёнида яралган.

Швециянинг "ABBA" гуруҳи 1972 йилда ташкил топган ва орадан ўн йил ўтиб тарқаб кетганди.

Ўтган қирқ йил мобайнида "ABBA" гуруҳи албомлари 378 миллиондан ортиқ нусхада сотилди.

XS
SM
MD
LG