Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:03

Telegram асосчиси тармоқдаги қисқа узилишга сервер қизиши сабаб бўлганини билдирди


Павел Дуров
Павел Дуров

Telegram ижтимоий тармоғи якшанба куни эрталаб Европанинг каттагина қисмида бир неча соатга ишдан чиқди.

Тармоқ асосчиси Павел Дуровга кўра, Амстердамдаги серверлардан бирининг қизиши бунга сабаб бўлган.​

Орадан бир неча соат ўтгач, серверлар иши тикланди.

"Бизнинг Eurocluster ва ниҳоят, электр токига қайта уланди. Мухандисларимиз электр жиҳозларнинг ишини қайта тиклаш учун қаттиқ ишламоқда. Telegram яна ишлай бошлади. Европа, Яқин Шарқ ва МДҲдаги фойдаланувчиларимиз, марҳамат, тармоқда қолинг!" деб ёзди Telegram маъмурияти.

29 апрель куни Европанинг каттагина қисмида Европа вақти билан тонгги соат 3-4 лардан бошлаб, ижтимоий тармоққа уланиш мумкин бўлмай қолди.

Буни ўзнининг Twitter тармоғидаги саҳифаси орқали шарҳлаган Дуров:​

"Telegram серверларидан биридаги жиддий қизиш сабабли европалик фойдаланувчиларимиз кейинги бир неча соат тармоққа улана олмасликлари мумкин. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз - носозлик ҳал қилинмоқда" деб ёзди.

Twiiter тармоғидаги Telegram Messenger саҳифасида қизиб кетган сервер Амстердамда жойлашгани маълум қилинди.

"Биз бунинг учун узр сўраймиз ва вазиятдан сизни хабардор қилиб борамиз", деб ёзди тармоқ маъмурияти.

Telegram маъмурияти берган маълумотга кўра, тармоққа улана олмаганларнинг асосий қисми Европа, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, Россия ва МДҲ давлатларидаги фойдаланувчилари бўлди.

Telegram тармоғи Россияда 16 апрелдан буён блоклаб қўйилган. Бунга Дуровнинг фойдаланувчиларга тегишли бўлган шахсий маълумотларни беришни рад қилгани сабаб бўлган.

Роскомнадзор ташкилоти App Store и Google Play дўконларидан ҳам Россияда тақиқланган Telegram мессенжерини олиб ташлашни талаб қилган.

Роскомнадзорнинг маълум қилишича, тақиқ Telegram шифрлаш калитларини Россия Федерал Хавфсизлик Хизматига (ФСБ) берилмагунча давом этаверади.

Ўшанда Telegramни яратган Павел Дуров унинг мессенжери унинг таркибига ўрнатилган тўсиқларни айланиб ўтиш усуллари ва VPN ёрдамида ишини давом эттираверишини айтган эди.

XS
SM
MD
LG