Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:01

Сурияда ҳаво ҳужумида ҳукуматни қўллаган 26 жангчи ҳалок бўлди


Сурия матбуоти тарқатган хабарларга кўра, мамлакат шимолида амалга оширилган ҳаво ҳужумидан ҳукуматни қўллаб келган 26 жангчи ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг аксари эронликлар бўлгани айтилмоқда.

SANA хабар агентлиги 30 апрель куни ҳарбий манбага таяниб, Ҳама ҳамда Ҳалаб вилоятларида ҳукуматни қўллаб келган аскарлар “янги ангрессия қурбони бўлгани” ҳақида хабар қилди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари гуруҳи ҳужумни Исроил амалга оширган бўлиши мумкинлигини айтди. Ташкилотга кўра, ҳужум “47-бригада” номи билан маълум бўлган қуруқликдан-қуруқликка ўқ отувчи қуроллар омборхонасини мўлжалга олган.

Сурия инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари гуруҳи ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар суриялик борлигини билдирди.

Эрон Сурия президенти Башар Асадни қўллаш учун Сурияга минглаб аскар юборган. Сурияда 2011 йилдан бери тинчимаётган уруш 330 мингдан ошиқ одам умрига зомин бўлди.

XS
SM
MD
LG