Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:00

Озодлик хабаридан 15 кун ўтиб Президент "Ўзбекчармпойафзал"га оид қарор чиқарди


"Uzsalaman" shoos plant
"Uzsalaman" shoos plant

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матнини Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги эълон қилди.

Қарор билан “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси унинг таркибига чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар, шунингдек, бошқа ташкилотлар ихтиёрий равишда кирган ҳолда “Ўзчармсаноат” уюшмаси этиб қайта ташкил этилди.

Уюшма аъзолари – ташкилотларга 2023 йил 1 январга қадар муддатда солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар берилди.

Озодлик радиоси Ўзбекистон президентининг 9 йил муқаддам имзолаган 1050- сонли қарори билан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга берилган имтиёз ва преференциялар 2018 йил 1 январидан ўз кучини йўқотиши ортидан мамлакатдаги чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ўнлаб корхоналар синиш ёқасига келиб қолгани тўғрисида 20 апрелда хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG