Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 09:54

Адабиёт бўйича бу йилги Нобель мукофоти топширилмайди


2018 йилда адабиёт бўйича Нобель мукофоти топширилмайди. Бу ҳақда Швеция академияси расмий сайтида эълон қилинди.

Бундай ҳолат сўнгги бор 1943 йилда бўлган эди. Академия баёнотига кўра, бу қарор бошқа соҳаларга оид мукофотлар тақдимотига таъсир қилмайди.

2018 йилги Нобель-Адабиёт мукофоти кимга берилиши 2019 йилги мукофот бериладиган чоғда маълум қилиниши айтилди.

Бу йилги мукофотни топширмаслик тўғрисидаги қарорга француз фотографи Жан-Клод Арно билан боғлиқ можаро сабаб бўлди. Арно 1992 йили академияга аъзо бўлган швед шоираси Катарина Фростенсоннинг турмуш ўртоғидир. Арно Швеция академиясининг молиявий кўмагида ташкил қилинган маданий лойиҳани бошқарган. 20 га яқин аёл Арнони жинсий шилқимликда айблаган. Бундан ташқари фотограф адабиёт бўйича мукофотнинг бўлажак лауреатларини муддатидан олдин ошкор қилиб келганликда айбланмоқда.

Арно билан боғлиқ можародан сўнг Катарина Фростенсон академия аъзолигидан чиқарилган.

XS
SM
MD
LG