Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2018, Тошкент вақти: 07:18

Шаръий никоҳ асосида қурилган оилалар фарзандлари мактабга қатнаш имконидан маҳрум қолмоқда


Шаръий никоҳ асосида қурилган оилаларда дунёга келган болалар мактабга қатнаш имконидан маҳрум қолмоқда (“Оила даврасида”, 10 май). Андижон вилояти Бўз туманида яшовчи Марғуба Назарова 2001 йилда иккинчи бор оила қурган, яъни Хайрулла Усмоновга шаръий никоҳ асосида эрга теккан. Ҳозир уларнинг уч фарзанди бор. Аммо уларнинг турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳномаси йўқлиги сабаб фарзандлари – 12 ёшли Беҳруз ва 7 ёшли Бекзод мактабга бора олмаяпти. Беҳруз ва Бекзоднинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам йўқ. Онаси бир неча бор мактаб маъмуриятига мурожаат қилган бўлса-да, уларни ўқишга қабул қилишмаган. Қайд этилишича, аслида мактаб ёшига етган болалар мажбурий таълимга жалб қилиниши керак.

XS
SM
MD
LG