Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:51

Матбуот: Қашқадарё раҳбарлари кўзбўямачиликка қачон чек қўяди?


Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи 78 ёшли Тожихол момо Салоҳиддинова парвариш ва ёрдам муҳтожлиги маълум бўлди. Ҳолбуки, вилоят ҳокимлиги тумандаги барча хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилгани ҳақида ҳисобот берган. Бу ҳақда “Даракчи” нашри маълум қилади. Тожихол момо бир оёғи ва қўли фалаж экани, кўзи ожизлиги сабаб бир неча йиллардан бери кўчага чиқолмайди. У яшаётган оғилхонани эслатувчи бир хонали уйда эса умуман шароит йўқ. Ушбу ҳолатни аниқлаган ишчи гуруҳи аёлни шифохонага жойлаб, яшаш жойи ва шароити масаласи кейинроқ ҳал этилишини айтган. Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев жорий йил 17 апрель куни Бош вазир Абдулла Арипов ўтказган видеоселектор йиғилишида кўзбўямачиликларга энди йўл қўйилмайди, дея ваъда берган. Аммо 78 ёшли кампир мисолида кўзбўямачилик ҳамон учраётгани маълум бўлган. “Вилоят ҳокими ва мутасаддилари бу каби ҳолатларга қачон чек қўяди?” дея савол қўяди газета.

XS
SM
MD
LG