Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2021, Тошкент вақти: 21:28

Ўзбекистоннинг собиқ Адлия вазири қамоқдан озод этилди


Муҳиддинов қамалганида унинг ўша пайтда Бош вазир лавозимида бўлгани айтилади.

2007-2011 йилларда Ўзбекистоннинг Адлия вазири бўлган, кейин 2012 йилда хизмат лавозимини суистеъмол қилганликда айбланиб 15 йилга қамалган Равшан Муҳиддинов қамоқдан озод этилган.

Собиқ вазир ўтган ҳафта реабилитация қилиниб, унга нисбатан амнистия акти қўлланилган.

Адлия вазири бўлишидан олдин Муҳиддинов Президент девонида масъул ходим, Бош прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Қамалишидан олдин Муҳиддинов Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.

Муҳиддинов қамалганида унинг ўша пайтда Бош вазир лавозимида бўлган Шавкат Мирзиёевга яқин бўлгани, ҳамда у МХХ раиси Рустам Иноятовнинг ва Мирзиёев ўртасида бўлган адоватнинг қурбони бўлгани айтилганди.

XS
SM
MD
LG