Линклар

Шошилинч хабар
20 май 2018, Тошкент вақти: 16:55

Инсультга чалинган Анвар қори Турсуновнинг ўрнига пойтахт имоми вазифасини бажарувчи тайинланди


Анвар қори Турсунов (чапдан биринчи) ўтган ойда инсультга чалинган.

Тошкент шаҳар имом-хатибларининг 14 май куни пойтахтдаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргаш Рустамовни вақтинча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг буйруғи ўқиб эшиттирилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизматига таяниб, kun.uz хабар қилди.

Эргаш Рустамовнинг тайинланиши Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳозирда бетоб бўлиб турганлиги билан изоҳланган.

Сайт маълумотларига қараганда, Эргаш Рустамов 1959 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. 1997 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган. 1996-1997 йй. – Тошкент ислом институти проректори вазифасида ишлаган. 1996-2012 йй. – Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Собитхон ҳожи” масжиди имом-хатиби, 2006-2010 йй. – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, 2012-2017 йй. – Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилояти вакили, Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби ва 2017 йилдан– Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари ва Чилонзор туманидаги “Собитхон ҳожи” жоме масжиди имом хатиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов инсультга чалиниб оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечиргани, кейинроқ комадан чиққани тўғрисида Озодлик ўз вақтида хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG