Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 06:43

Афғонистон ҳукумати кучлари Фараҳ шаҳридан толибларни сиқиб чиқарди


Афғонистон. Фараҳ вилоятида 2018 йил, 16 майда олинган сурат.

Афғонистон расмийси ҳукумат кучлари Афғонистон ғарбидаги Фараҳ шаҳридан толибларни сиқиб чиқарганини билдирди.

16 май куни Фараҳ вилояти губернатори Абдул Басир Салангий шаҳарни озод қилиш амалиёти давомида 300 дан ошиқ толиб, 25 нафар ҳукумат аскари ҳалок бўлганини айтди.

Губернатор Фараҳ турғунлари шаҳарни тозалай бошлаганини қўшмча қилди.

Толиблар 15 май куни эрталаб шиддатли ҳужум бошлаб, Фараҳ шаҳрини ва қўшни туманнинг бир қисмини босиб олган эди.

Бунинг ортидан Афғонистон ҳамда НАТО ҳарбий учоқлари толибларга ҳаводан ҳужум қилди. Шаҳарни жангарилардан озод қилиш амалиётида Қандаҳор вилояти полиция ходимлари ҳамда Ҳирот махсус қўшинлари ҳам иштирок этган.

Толиблар кейинги ойларда Фараҳ вилоятида ҳукумат кучлари билан бир неча марта тўқнашди. Вилоят бир неча тумани толиблар бошқарувида бўлган Ҳbлманд вилояти билан чегарадошдир.

XS
SM
MD
LG