Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 11:01

Ўзбекистонда исломий банк инфратузилмасини яратиш ҳаракати бошланди


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда ислом банк иши ва молияси инфратузилмасини яратиш бўйича Президент қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги Telegram мессенжеридаги ўзининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида орқали маълумот тарқатди.

Қарор лойиҳасида банк иши ва молиялаштиришда ислом принциплари асосида банк-молия хизматларини жорий этиш, банк иши ва молиялаштиришда ислом принципларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича комиссия тузиш назарда тутилган.

Мазкур комиссия фоиз эвазига рағбатлантиришни, яъни рибони тақиқлаш, лойиҳада иштирок этаётган тадбиркор билан фойда ва зарарни унинг ҳиссаси доирасида тақсимлаш ва бошқа ислом принциплари асосида банк иши ва молиялаштиришни жорий этиш бўйича зарур инфратузилмани яратиш билан шуғулланади.

XS
SM
MD
LG