Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 11:25

Тошкент The New York Time мухбирига виза бермади


Америка мухбирининг виза сўровига Мирзиëев ва Трампнинг Оқ уйдаги "тарихий" учрашуви арафасида рад жавоби берилди.

Ўзбекистон президентининг Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви арафасида Америкадаги нуфузли нашрлардан бири саналган The New York Times газетаси мухбирига Ўзбекистон виза беришни рад қилди.

Мирзиëев-Трамп учрашувининг Оқ уй томонидан “тарихий” деб баҳоланганини таъкидлаган газета¸ “Америка овози” радиоси мухбирига аккредетация берилгани Ўзбекистонда ҳукуматнинг матбуот устидан назорати бўшашгани аломати эмаслигини таъкидлади.

“Ўзбекистон ҳукумати ҳамон матбуот устидан қаттиқ чекловни давом эттирмоқда. Душанба куни ўзбек ҳукумати Россия тасвирий санъатининг муҳим коллекцияси сақланаëтган Нукус музейи томонидан таклиф этилган New York Times мухбирининг виза сўровига рад жавоб берди”¸ дейилади Мирзиëев Оқ уйда Трамп билан учрашган айни куни чоп этилган мақолада.

XS
SM
MD
LG