Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 16:53

Ўзбек делегацияси Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Истанбул саммитида иштирок этади


ИҲТнинг Фаластин масаласига бағишланган фавқулодда саммити Истанбулда ўтган йил декабрида ҳам ўтказилганди.

Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 18 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқариги саммитига ўз делегациясини йўллайди. Делегацияга Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлик қилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шенга расман маълум қилган.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Истанбулдаги фавқулодда саммити Анқара ташаббуси билан Ғазо минтақасидаги воқеалар муносабати билан чақирилган. АҚШ ўз элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчирганидан кейин Ғазо минтақаси чегарасида оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Тартибсизликлар чоғида, турли маълумотларга кўра, 55 нафардан 60 нафаргача фаластинлик нобуд бўлган, 2000 зиёд киши тан жароҳати олган.

XS
SM
MD
LG