Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 11:01

АҚШ сенати Жина Ҳаспелни МРБ раҳбари лавозимига тасдиқлади


Жина Ҳаспел.

АҚШ сенати Жина Ҳаспел номзодини Марказий разведка бошқармаси директори лавозимига тасдиқлаб, шу тариқа унинг террорчиликда гумонланганларнинг аёвсиз йўсинда сўроқ қилинишига алоқадорлигига доир мунозараларга якун ясади.

МРБ тарихида илк аёл-директор бўлган Ҳаспел агентликда 33 йил ишлаган ва ҳозирда директор вазифасини бажарувчи бўлиб ҳисобланади.

Ҳаспел номзоди унинг аёвсиз сўроқ усулларига алоқадорлиги юзасидан эътирозларга қарамай тасдиқланган.

Жина Ҳаспел иш ҳаётининг катта қисмини махфий ходим ўлароқ ўтказган. 2002 йили у МРБнинг Таиланддаги резиденти бўлган. Бу ерда агентлик махфий қамоқхонада турли усуллардан фойдаланган ҳолда сўроқлар ўтказган.Орадан уч йил ўтгач Ҳаспел бу сўроқ видеоёзувларини йўқ қилиш ҳақида топшириқ берган.

XS
SM
MD
LG