Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2018, Тошкент вақти: 23:59

Қашқадарёда селдан 5 киши ҳалок бўлди


Суратнинг Чироқчи туманидаги воқеага алоқаси йўқ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида айтилишича, 16 май куни соат 06:30 ларда Чироқчи туман, “Мирзатўқ” МФЙ, “Сариққамиш” қишлоғида кучли ёмғир натижасида сел оқими юзага келган ва натижада 5 киши ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг шахсига оид маълумотлар ФВВ хабарида келтирилмаган.

Вазирлик яна бир хабари билан 18 майдан 22 майгача Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжудлигидан огоҳлантирган.

Тоғ ва тогъолди ҳудудларида яшовчи аҳолиданэҳтиёт чораларини кўриш, авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам”ига мурожаат қилиш тавсия қилинган.

XS
SM
MD
LG