Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:38

Украина шарқида сепаратчилар ўқидан ҳукумат кучларининг 7 ҳарбий хизматчиси яраланди


Украина армияси аскари.
Украина армияси аскари.

17 май куни Донбассда Укрина ҳукумат кучларининг 7 ҳарбий хизматчиси яраланди. Бу ҳақда Озодлик радиоси украин хизмати Бирлашган кучлар операцияси штабига таяниб хабар қилди.

Ҳарбийларга кўра, россияпараст айримачилар ўт очишни тўхтатиш тартибини камида 60 марта, жумладан артиллерия ва миномётларни қўллаган ҳолда, бузган.

Штабда айримачилар томонидан Луганск вилояти, Попоснянск туманидаги Троицкий қишлоғи ўққа тутилгани ҳақида ҳам хабар қилишди, бунинг натижасида камида икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

Айримачилар , ўз навбатида, ўт очишни тўхтатиш тартиби украиналик ҳарийлар томонидан бузилганини баён қилаяпти. “ДХР”да украиналик ҳарбийлар Донецк фильтрлаш станцияси яқинида ўт очишганини, бунинг натижасида корхона токсиз қолгани ва ўз ишини тўхтатганини хабар қилишди.

Бугун Донбассда “Пятнашка” айримачилар махсус қўшин батальонининг дала қўмондони, “Мамай” лақаби билан танилган Олег Мамиев ўлдирилгани ҳам маълум бўлди. У Авдеевка яқинида оғир яраланган эди ва операция пайтида госпиталда ўлди, деб хабар беради "Новороссия" нашри. Бу ахборотни “ДХР” айримачилари сафида жанг қилаётган россиялик ёзувчи Захар Прилепин тасдиқлади.

Донбассдаги қуролли можаро Қрим аннексия қилинганидан сўнг, 2014 йил баҳоридан бери давом этмоқда. Украина ва Ғарб Россияни айримачиларни қуролли қўллаб-қувватлашда айблаб келмоқда. Кремль бу айбловларни инкор қилаяпти. БМТ маълумотларига қараганда, низо давомида 10 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG