Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2018, Тошкент вақти: 08:42

Қримда депортация қурбонларини эслашга йиғилган қримтатарларни полиция ҳибсга олди


Қрим. Симферополь шаҳри. Қримтатарлар депортация қурбонлари ҳақига дуо қилмоқда. 2018, 18 май.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримда пайшанба оқшомида “Юрагингда ўт ёқ” акцияси иштирокчиларидан бир неча ўн киши ҳибсга олинди.

Акция қримтатарларнинг Сталин даврида Қримдан депортацияси бошланган кунга 74 йил тўлиши муносабати билан ўтказилди. Депортация қурбонлари хотирасига бағишланган маросимлар бугун ўтказилиши режалаштирилган.

Орасида балоғатга етмаганлар ҳам бор қўлга олинганлар Симферопль шаҳридаги полиция бўлимларига олиб борилгани тўғрисида Свобода радиоси мухбири хабар қилди. Ушланганлар кечаси қўйиб юборилган, улардан бирининг полиция ходимига бўйсунмаганлиги тўғрисида баённома тузилган.

1944 йилнинг 18 майида қримтатарлар тушган биринчи эшелон Қримдан Марказий Осиё қараб йўлга чиққан эди. 3 кун ичида Қримдан 180 мингдан зиёд қримтатар кўчирилган. Улардан 30 мингдан кўпроғи депортация кейинги биринчи йил давомидаёқ очлик ва совуқдан ўлган.

XS
SM
MD
LG