Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2018, Тошкент вақти: 08:59

Ангела Меркель Сочида Владимир Путин билан учрашади


Германия канцлери Ангела Меркель Россия президенти Владимир Путин билан Сочи шаҳрида бугун учрашиши режалаштирилган.

Учрашув давомида икки етакчи Украина можароси, Эрон билан эришилган ядровий келишувдан АҚШнинг чиққани, ҳамда Россия билан Германияни боғловчи газ қувури масалаларини муҳокама қилади.

Меркель сўнгги марта Россияга хизмат сафари билан бир йил олдин борган эди.

Германия Москва 2014 йилда Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиб олиши ортидан Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкция жорий қилиш ташаббусига етакчилик қилиб келади.

Аммо Меркель кейинги йилларда Россияга қарши кескин муносабатда бўлиб келаётган бўлса-да, Болтиқ денгизи орқали Россияни Германия билан боғловчи “Норд Стрим” газ қувури лойиҳасини ҳимоя қилиб келади.

Канцлерга кўра, линия Россия ғарбий Европага юборадиган табиий газ миқдорини икки баробарга ошира олади.

Жорий йилда Германия линияни расман маъқуллади. Киев эса лойиҳа Россияга қарши жорий қилинган санкцияларга зид эканлигини айтмоқда.

“Норд Стрим” линияси кейинги йилда ишга тушиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG