Линклар

Шошилинч хабар
16 январ 2021, Тошкент вақти: 16:59

Польша БМТни Украина шарқига тинчлик сақловчи кучларини юборишга чақирди


Польша президенти Анжей Дуда.

Польша президенти Анжей Дуда БМТ Хавфсизлик кенгашини Украина шарқига россияпараст айирмачилар билан тўқнашув зоналарига ҳамда Россия-Украина чегарасига БМТ тинчлик сақловчиларни юборишга чорлади.

Президент бу таклифни 17 май куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғинида ўртага ташлади.

Дуда ўша куни Нью-Йорк шаҳрида журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида:

- Биз БМТ тинчлик сақловчилар миссиясини сафарбар қилишга чорлаяпмиз. Аввал бундай кучлар Россия ва Украинанинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган чегараси бўйлаб сафарбар қилиниши керак. Агар шундай қилинадиган бўлса, бу кучлар айирмачилар бошқарувида бўлган барча ҳудудларга ҳам сафарбар қилиниши кераклигига алоҳида урғу бердим.- деди президент.

Украина мамлакат шарқига БМТ тинчлик сақловчи кучларини юбориш ташаббусини қўллаб келади. Аммо Киев бундай кучлар Россиядан Украинага ҳарбий ва қурол-аслаҳа ўтмаслигини назорат қилиш учун Россия-Украина чегарасига сафарбар қилинишини хоҳлайди.

Ўтган йилнинг сентябрида Москва Украина шарқидаги Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти назоратчиларини ҳимоя қилиш учунгина тинчлик сақловчилар киритишни таклф қилди. Аммо Россия таклифига Украина ва унинг ҳамкорлари рози бўлмади.

XS
SM
MD
LG