Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 18:42

Туркия президенти Эрдўған ислом дунёсини Исроил "зулми"га қарши бирлашишга чақирди


Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўған ислом дунёсини фаластинликларни қўллаб-қувватлашга ва Исроил "зулми"га қарши курашда бирлашишга чақирди.

Эрдўған 18 май куни минглаб намойишчилар олдига чиқиб, нутқ сўзлади, кейинроқ эса 57 мамлакта аъъзо бўлган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) фақулодда саммитига мезбонлик қилди.

Туркия президенти Исроил қўшинларининг Ғазо бўлгаси билан чегарада 60 нафар норозилик намойишига чиққан фаластинликни ўлдирганини ва АҚШ элчихонасининг Тел-Авивдан Қуддусга кўчирилганини кескин қоралади.

Исроил зулмига қарши курашиш вақти келди, − деди Эрдўған намойишчиларга қарата.

У саммитнинг очилиш маросимида сўз олиб, Исроилнинг Ғазо бўлгасида фаластинликларга қарши қўллаган амалларини нацистлар Иккинчи жаҳон уруши вақтида яҳудийларни таъқиб қилганига таққослади.

75 йил олдин яҳудий халқи Европада дуч келган шафқатсизликлар билан Ғазодаги биродарларимиз рўпара бўлаётган ваҳшийликлар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ, − деди у Исроилни “нацистларникига ўхшаш” усулларни қўллашда айблар экан.

Мухолифат раҳбарларининг иддао қилишича, Туркия президенти ушбу мамлакатда келаси ойида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президент сайлови олдидан Ғазодаги воқеалардан фойдаланиб қолишга интилмоқда.

XS
SM
MD
LG