Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:19

Германия вазири АҚШни ўз манфаатларини устун қўйиш зарарли эканидан огоҳлантирди


Германия иқтисодиёт вазири “Аввало Америка” деган қараш хавфли экани хусусида Қўшма Штатларни огоҳлантирди.

Унинг фикрича, айни ҳолат АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари ҳам шу тарзда жавоб беришига ва ўз манфаатларини биринчи ўринга қўйишига сабаб бўлади.

АҚШ – дўстимиз ва шеригимиз ҳамда биз умумий қадриятларимизни ҳимоя қилишни истаймиз, − деди истисодиёт вазири Петер Алтмайер 18 май куни Берлинда ARD телевидениесига берган интервьюсида.

Аммо вазирга кўра, Қўшма Штатларнинг қаттиқ қаршилигига қарамай, Германия Nord Stream 2 қўшма газ камари лойиҳасини амалга оширишни давом эттиради.

Аввало Америка бўлса ва улар иқтисодий манфаатини бошқалардан устун қўйса, улар Европадан ҳам ўз манфаатларини аниқлаб олишни ва улар учун курашишни кутсин, − деди Алтмайер.

У яқин маслакдоши, Германия канцлери Ангела Меркел билан бирга газ қувури қурилишини Германия иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга, деб билади.

Алтмайер Вашингтонни Россиядан Германияга Балтика денгиз орқали тортиладиган газ қувурига тўсқинлик қилишга уринишда айблади.

Чунки АҚШ бу билан Европа бозорларига ўз компанияларининг суюлтирилган газини сотиш учун йўл очмоқчи.

Қўшма Штатлар 17 май куни газ қувури қувури келишувига тўсқинлик қилиш учун санкциялар қўллаш билан таҳдид қилди.

Айни чоқда президент Доналд Трамп АҚШнинг суюлтирилган газ юкланган кемалари Европага кўпроқ йўл олиши кераклигини айтди.

Унинг фикрича, бу европаликларнинг Россия газига қарамлигини камайтирар эмиш.

Уларнинг кўпроқ фойда олиш учун улкан суюлтирилган табиий газ терминалларидан иборат яхши инфратузилмаси бор, − деди Алтмайер. – Америкаликлар бозор излаяпти, буни тушунамиз, улар бу ерга осонлик билан кириб келиши мумкин. Аммо уларнинг гази қувур газидан кўра анча қиммат, шунинг учун Nord Stream 2 га тўсқинлик қилиш, АҚШ суюлтирилган гази экспортини кафолатламайди.

XS
SM
MD
LG