Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2021, Тошкент вақти: 12:55

Германия ташқи ишлар вазири АҚШ расмийлари билан Эрон масаласини муҳокама қилади


Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас.

23 май куни Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас юқори лавозимли АҚШ расмийлари билан учрашади. Учрашувлар давомида Эрон билан 2015 йилда имзоланган келишувдан АҚШ чиқиб кетиши оқибатлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Маас АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳамда миллий хавфсизлик бўйича президент маслаҳатчиси Жон Болтон билан учрашади.

Икки кун аввал АҚШ Эронга қарши “тарихдаги энг кескин санкциялар” жорий қилинишини эълон қилган эди.

Расмий номи “Қўшма тадбирлар мукаммал режаси” бўлган келишувни Хитой, Россия, Франция, Германия, Британия ҳамда АҚШ имзолаган эди. Келишувда Эрон ядровий дастури чекланиши эвазига Теҳронга қарши жорий қилинган иқтисодий санкцияларни бекор қилиш кўзда тутилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп шартнома Эронни етарлича жазоламаслигини айтиб, уни қоралаб келаётган эди. Жорий йилнинг 8 майига келиб президент Вашингтон келишувдан чиқишини расман эълон қилди.

Келишувни имзолаган давлатлар уни АҚШсиз ҳам сақлаб қолишга уринмоқда.

22 май куни Конгресс вакили билан бўлиб ўтган учрашув ортидан Маас:

- Биз Германияда, умуман Европада, келишувни сақлаб қолиш учун, унда Эронни ҳам сақлаб қолиш учун қўлимиздан келганини қилишга бел боғлаганмиз, - деди.

Вазир келишувни сақлаб қолиш Германия хавфсизлик қизиқишларига мос келишини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG