Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2021, Тошкент вақти: 00:27

Sizdan Telegram: "Аввал ётоқхонага жойлаштиришди, энди эса у ердан ҳам ҳайдаб чиқаришмоқчи"

Фарғона. "Мен – Замира Ҳаитова, Фарғона шаҳридан мурожаат йўлламоқдаман. Ҳали турмушга чиқмаганман. Беш ёшли жияним ва кекса онам билан вақтинча ётоқхонада яшаб келаётган эдик. Энди бу ердан ҳам ҳайдаб чиқарилишимиз мумкин.

Кўп йил ижарада яшадик, уйма-уй кўчиб юрдик. Фарғона шаҳри ҳокимлигига ҳужжат топширганимиздан кейин, 2016 йилда комиссия ўрганиб чиқиб, бизни уй-жойга муҳтож деб топди. 266-навбатга ёзилдик. 2017 йил март ойида вақтинча ётоқхонага жойлаштиришди. Коммунал тўловларни тўлаб яшаб турасизлар, дейишган эди. Аммо янги йил арафасида коммунал тўловга қўшимча тўловлар ҳам жорий қилишди. Тўловни тўламаганларни ҳайдаб чиқарамиз, дейишяпти. Кўз олдимизда бир оилани куч ишлатиб кўчага ҳайдашди. Бу сизларга дарс бўлсин, дейишди.

Ҳозирча иш тополмаяпман. Онам 2000 йилдан бери руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради. 260 минг сўм пенсия олади. Шу пул билан амаллаб рўзғор тебратиб турибмиз. Онам ҳам, мен ҳам даволанишимиз керак, аммо бунга пул йўқ. Бу ёқда эса ётоқхона учун тўлов талаб қилишмоқда. Аслида ётоқхонамиз жуда ёмон аҳволда. Янги таъмирланган ётоқхоналарни телевизорда кўрсатишди, аммо биз яшаётган ётоқхона абгор аҳволда экани сабаб кўрсатишмади.

Бошимизга тушган ташвиш юзасидан Фарғона вилояти ва шаҳри ҳокимларига, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раисига мурожаат қилдим. Аммо мушкулимиз осон бўлмади. Маҳалла раисимиз эса эҳтиёжмандлар рўйхатида турсак ҳам бизга ёрдам бермайди. Ҳатто бирор маълумотнома сўрасангиз, тушлик пули талаб қилади. Бошим қотиб, йўл тополмай қолдим. Юқори идорадаги раҳбарлар бизнинг дардимизга қулоқ солар деган илинждаман".

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG